Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда вирусни атайлаб тарқатганлиги ҳақидаги хабар учун 22 ёшли йигитча ҳибсга олинди

Хитойда вирусни атайлаб тарқатганлиги ҳақидаги хабар учун 22 ёшли йигитча ҳибсга олинди

Фото: «REUTERS»

Пекин яқинидаги Тунчжоу туман полицияси ижтимоий тармоқларда одамларга янги коронавирусни атайлаб юқтирганлигини ёзиб қолдирган кишини ҳибсга олди, дея хабар берди «РИА Новости».

Тунчжоу полициясига аҳолидан ғалати ариза келиб тушди. Унга кўра интернет-фойдаланувчиларидан бири янги типдаги коронавирусни юқтиргандан сўнг атайин одамлар кўп тўпланадиган жойларда бўлганини ва бошқа одамларга юқтиришга уринганини ёзиб қолдирган.

Полициянинг аниқлашича, хабар муаллифи 22 ёшли йигитча бўлиб, янги вирусни юқтирмаган, соппа-соғ. Кўрсатма бераётганда у ҳазиллашганини, шунинг учун ёлғон хабар тарқатганини маълум қилди.

Айни вақтда полиция терроризм ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш билан боғлиқ жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилиб йигитчани ҳибсга олди, тергов давом этмоқда.

Полиция эпидемия тарқалишига қарши кураш кетаётган муҳим бир паллада интернетдан ёлғон ахборот, миш-мишлар тарқатиш ва ваҳима солишда фойдаланаётганларни қаттиқ жазолаши ҳақида огоҳлантирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг