Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда ёнғин туфайли 18 киши ҳалок бўлди

Хитойда ёнғин туфайли 18 киши ҳалок бўлди

Фото:«AFP»

Бугун, 24 апрель куни Хитой жанубидаги Цинюан шаҳридаги караоке барда содир бўлган ёнғин туфайли 18 киши ҳалок бўлди. Беш киши жароҳат олган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.

Ҳодиса жойига ёнғинга қарши курашиш ходимлари, шифокорлар ва полиция келиб, оловни бартараф этганига қарамай, 18 киши қурбон бўлган.

Ёнғин сабаби ҳозирча ноаниқ, аммо уюштирилган бўлиши тахмин қилинмоқда. Тергов жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг