Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойлик аёл 40 йил ўпкасида ручка қопқоғи билан яшаган

Хитойлик аёл 40 йил ўпкасида ручка қопқоғи билан яшаган

Фото: «Lenta.ru»

Хитойнинг Шаньдун провинциясида яшовчи аёлнинг ўпкасидан у 40 йил аввал ютиб юборган ручка қопқоғини топишди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

49 ёшли аёл қорнидаги оғриқлардан шикоят қилиб шифокорга мурожаат қилган. Аввалига тос аъзолари шамоллашидан гумон қилишган, аммо рентген кўкрак қафасида доғ борлигини кўрсатган. Компьютер томографияси ҳам ўнг ўпканинг пастки қисмида бегона жисм борлигини кўрсатган. Эндоскопик операция натижасида у ердан ручка қопқоғи олиб ташланган.

Аёлнинг айтишича, у тўққиз ёшлигида партадоши билан ўйнаётиб, қопқоқни беҳосдан ютиб юборган. Яқинлари уни касалхонага олиб борганда шифокорлар ташқи белгиларга қараб, қопқоқ организмдан чиқиб кетган, деган хулоса чиқаришган. Аслида эса у ўпкада қолган ва 30 йилдан буён аёлда йўтал тутишига сабаб бўлиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг