Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида метро сув билан тўлди, 25 киши вафот этган

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида метро сув билан тўлди, 25 киши вафот этган

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида 12 киши кучли ёмғир оқибатида юзага келган тошқин қурбонига айланди. Ер ости метро лениялари ва поезд ичи сув билан тўлган. Маълум қилинишича беш киши жароҳат олган.

Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун деярли 10 минг ҳарбий ва қутқарувчилар жалб қилинган.

Тошқин поездлар йўлини батамом тўсиб қўйган. Вагонларда одамлар ёрдам кутмоқда. Қутқарувчилар 500 йўловчини эвакуация қилишга муваффақ бўлишган.

Ер устида ҳам вазият яхши эмас. Темир йўл, ҳаво ва автомобил коммуникациялари билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ёмғирлар туфайли шаҳар сув омборларидаги бир неча тўғонлар хавф остида.

Синоптиклар ёмғир ҳали давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Расмийлар табиий офатларга қарши фавқулодда ҳаракатни максимал даражада ташкил этишни буюришган.
Шаҳарнинг хавфли ҳудудларидан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг