Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яги» тўфони сабаб ярим миллионга яқин киши эвакуация қилинди

«Яги» тўфони сабаб ярим миллионга яқин киши эвакуация қилинди

Жума куни соат 11:30 ҳолатига кўра, Хитой жанубидаги Хайнан провинциясида «Яги» тўфони яқинлашаётгани сабабли 419 367 нафар аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар берди маҳаллий ҳукумат.

Метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, «Яги» тўфони марказида шамол тезлиги соатига 245 км.гача кўтарилади. У Хайнан провинцияси томон ҳаракатланмоқда ва бугун тушдан кейин Венчан шаҳрига ёпирилиши кутилмоқда.

Кучли шамол ва ёғингарчилик билан бирга келадиган «Яги» тўфони жиддий вайронгарчиликларга олиб келиши мумкин бўлган бўронни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, синоптикларнинг маълумотларига кўра, жума куни тушдан шанба куни тушга қадар Хайнан оролининг шимолий қисми қирғоқлари яқинида денгиз сатҳи 150-230 см.га кўтарилади, Хайкоу шаҳрида эса кучли ёғингарчилик ва бўрон туфайли жиддий сув тошқини кутилмоқда.

Шу кунгача ҳудуднинг кўплаб сайёҳлик масканлари фаолияти тўхтатилди. Тўфон туфайли Гонконг аэропорти ҳам ёпилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг