Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яман ҳусийлари Саудия Арабистонига ракета учирди

Яман ҳусийлари Саудия Арабистонига ракета учирди

Фото: «AFP»

«Саудия Арабистони ҳарбийлари Яман хусийлари томонидан учирилган баллистик ракетани Жазан шаҳри осмонида уриб туширишга муваффақ бўлди», — дея хабар бермоқда «Европа 1» радиоси Яманда исёнчиларга қарши кураш олиб бораётган ҳарбий коалиция ахборотига асосланиб.

Коалиция матбуот котиби Турки ал-Маликийнинг айтишича, ракета уриб туширилишидан ҳеч ким зарар кўрмаган.

Ўз навбатида ҳусийлар ҳужумнинг Жазан портига йўналтирилганини иддао қилган. Охирги ойларда исёнчилар Саудия Арабистонига қарши ракета ҳужумларини жадаллаштирган. Саудия Арабистони Теҳронни исёнчиларни қуроллантиришда айблаб келади. Теҳрон эса хусийларга сиёсий жиҳатдан маслакдош эканлигини тан олса-да, лекин ҳарбий жиҳатдан кўмак бермаётганини айтмоқда.

2015 йилдан буён давом этаётган можарода 10 000 киши вафот этган, 55 000 киши жароҳатланган. Шунингдек 2200 киши вабодан ҳалок бўлди. БМТ ҳисоботларига кўра, Ямандаги ушбу инқироз энг ёмон гуманитар инқироз сифатида баҳоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг