Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яманда беаёв тўқнашув: 36 киши ҳалок бўлди

Яманда беаёв тўқнашув: 36 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7»

Яманнинг ал-Ҳудайда шаҳрида давлат ҳарбийлари билан ҳусийлар ўртасида беаёв тўқнашувлар оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Шаҳарда ҳарбийлар билан ҳусийлар ўртасида тўқнашувлар давом этаётгани ҳақида кеча сайтимизда хабар берган эдик.

Бугун, яъни 3 июнь куни эрта тонгда яна 36 киши ҳалок бўлгани аниқланди.

Яман ҳарбий қўшинига қарашли «ал-Амалиғо» ҳарбий бригадаси қўмондони Абу Зарро ал-Маҳрамийнинг маълум қилишича, ҳусийлар бугун ал-Фазо шаҳридаги ҳарбий қисмга ҳужум уюштирган.

Тўқнашувда 6 нафар ҳарбий, 30 нафар ҳусий ҳалок бўлган.

Кечаги тўқнашув ҳақида Яман бош вазири Аҳмад ибн Дағр маълумот бериб, 19 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг