Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир қизиқчи саҳнада ҳазил қилаётганда вафот этди

Яна бир қизиқчи саҳнада ҳазил қилаётганда вафот этди

Ҳиндистонлик стендап-қизиқчи Манджунат Найду Дубайдаги чиқиши давомида вафот этди.

Хабар қилинишича, саҳнага чиққандан сўнг 15 дақиқа ўтиб қизиқчи ҳансираб қолган ва нафас ростлаш учун ўриндиққа ўтирган. Орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб Найду 80 киши қаршисида қулаб тушади.

Томошабинлар аввалига бу ҳолатни ҳажвиянинг бир қисми сифатида қабул қилишган, аммо орадан бироз вақт ўтгач тадбир бўлаётган меҳмонхона ходимлари қизиқчига ёрдамга ташланишади. Қизиқчини касалхонага етказиб боришган, аммо шифокорлар Манджунат Найдунинг ҳаётини сақлаб қола олмади. У юрак тўхташидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида британиялик стендап-қизиқчи Ян Когнито саҳнада вафот этгани хабар қилинган эди. Британиялик қизиқчи инсулт касаллиги ҳақида ҳазил қилаётган вақтда вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг