Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ҳукумат қандай бўлиши керак?

Янги ҳукумат қандай бўлиши керак?

Фото: «Gazeta.ru»

Россия президенти Владимир Путин янги ҳукумат қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Сиз ташаббускор бўлишингиз, замонавий бошқарув усулини қўллашда эски қолиплардан воз кечишингиз керак. Бу ерда Россия тараққиётининг энг муҳим масалалари ҳал этилади», — деган Владимир Путин Вазирлар Маҳкамаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг топширилган вазифаларни пайсалга солишга умуман ҳақи йўқ.

«Ҳукуматнинг янги таркиби ташаббускор бўлиши, берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши, ишга халақит берадиган баҳоналарни қилмаслиги зарур», — дея қўшимча қилган Россия раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг