Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги лойиҳа ҳожиларга янада қулайлик туғдиради

Янги лойиҳа ҳожиларга янада қулайлик туғдиради

Фото: «Haber 7»

2019 йилда Арафот тоғи, Муздалифа ва Мино водийларини янада кенгайтириш лойиҳаси амалиётга татбиқ этила бошлайди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Макка шаҳри амири, шаҳзода Холид ал-Файсал ибн Абдулазиз бу йилги ҳаж мавсумининг ниҳоясига етиши муносабати билан Минодаги амирлик қароргоҳида уюштирилган матбуот анжуманида Макка шаҳри ва муқаддас маконларни тараққий эттиришнинг дастлабки лойиҳалари ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Бу йил ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 250 минг нафардан зиёд фуқаро мудофааси ва куч тузилмаси ходимлари жалб этилди. Мавсум давомида тиббиёт ходимларига офтоб уриши ва қаттиқ чарчаш туфайли тиббий ёрдам сўраб 10 минг марта мурожаат қилинган.

Жорий йил Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун 2 миллиондан ортиқ киши келди. Улардан 90 фоизи бошқа мамлакатлар вакиллиларидир. 360 минг зиёратчи Арафот ва Мино орасида қатнаш учун поездни афзал кўришган бўлса, 18 минг нафар зиёратчига автобуслар маъқул келди. 2030 йилгача ҳаж зиёратчилари сони 5 миллионга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг