Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония урушларда бошқа ҳеч қачон қатнашмайди — Абэнинг қасами

Япония урушларда бошқа ҳеч қачон қатнашмайди — Абэнинг қасами

Фото: «РИА Новости»

Япония урушларда бошқа ҳеч қачон қатнашмайди — бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ баёнот берди, дейилади ТАСС хабарида.

Бугун Иккинчи жаҳон урушидаги капитуляциянинг 75 йиллигига бағишланган маросимда қатнашган Абэ Япония урушларга қайтмаслик қасамига содиқлигини яна бир бор таъкидлади.

Маросим бўлиб ўтган «Ниппон будокан» залида шаҳидлар хотирасига бир дақиқа сукут сақланганидан сўнг Япония императори Нарухито миллатга мурожаат қилди. У япон халқи жипсликда коронавирус пандемияси ва унинг асоратларини енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, император ҳам ўтмишнинг қора кунлари қайтиб келмаслигини тилади.

Коронавирус пандемияси сабабли Японияда, хусусан, Токиода, хотирлаш маросимлари бу йил камтарона ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг