Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда уй томига 4,5 млрд йиллик метеорит қулади

Японияда уй томига 4,5 млрд йиллик метеорит қулади

Фото: «Korrespondent.net»

Япониянинг Айти префектураси Комаки шаҳрида уй томига метеорит қулади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Сентябрнинг охирида уй томига катта тош тушиб, томда чуқур ҳосил қилган ва уч бўлакка бўлиниб кетган. Уй ичида бўлган одамлар баланд овозни эшитишган. Ташқарига чиққач, улар томда сатҳи куйган диаметри бир неча сантиметрли учта тошни аниқлашган.

Уй эгаси топилмани илм-фан музейига топширган. Музей хулосасига кўра, тошлар 4,5 миллиард йиллик метеоритнинг бўлаги бўлиб, магнит билан тортилади.

Айни дамда идора тошни Халқаро метеорит жамиятида «Комаки метеорити» номи билан рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг