Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда боқувчисига ҳужум қилган ноёб йўлбарс афв этилди

Японияда боқувчисига ҳужум қилган ноёб йўлбарс афв этилди

Фото: «РИА Новости»

Япониянинг «Ҳиракава» ҳайвонот боғида боқувчисига ҳужум қилган «Рику» исмли йўлбарс афв этилди, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» нашри.

«Рику» ҳужум қилган 40 ёшли Акира Фурушо зудлик билан шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

Ҳайвонот боғи мутасаддилари марҳумнинг оила аъзолари талабига биноан жониворни афв этишди.

Кагошима шаҳридаги ҳайвонот боғида парваришланаётган 5 ёшли «Рику» оқ йўлбарс сифатида ноёб жониворлар турига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг