Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда жазирама туфайли 138 киши ҳалок бўлди

Японияда жазирама туфайли 138 киши ҳалок бўлди

Фото:«Haber 7»

«Японияда сўнгги уч ой мобайнида жазирама туфайли 138 киши ҳалок бўлди», — дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги тайёрлаган ҳисоботда қайд этилишича, шу йил 30 апрелдан буён кунчиқар юртда жазирама 138 кишининг ёстиғини қуритган.

Мамлакат миқёсида 71266 киши иссиқ об-ҳаво туфайли шифохонада даволаниб чиққан.

Ҳисоботга кўра, мамлакат тарихида жазирама сабабли уч ой мобайнида ҳали бунчалик кўп одам ҳалок бўлмаган экан.

Бу йил Японияда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди.

Охирги марта бундай жазирама 2013 йили кузатилган, ўшанда 58729 киши шифохонага ётқизилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг