Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда мактаб автобуси ағдарилиб кетди

Японияда мактаб автобуси ағдарилиб кетди

Фото: «.Globallookpress.com»

Японияда мактаб автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги маълумотларига таяниб «Aif.ru» хабар бермоқда.

Воқеа Хонсю ороли шимолидаги Аомори вилоятининг Оирасэ қишлоғи яқинида содир бўлган.

Автобусда Хатинохэ шаҳридаги хусусий мактаб ўқувчилари кетаётган эди.

Воқеага нима сабаб бўлгани номаълум. Лекин ҳайдовчи енгил машина билан тўқнашиб кетмаслик учун рулни бурган ва йўл четидаги тўсиққа урилиши туфайли автобус ағдарилиб кетган.

Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг