Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда қутқарув вертолёти ҳалокатга учради

Японияда қутқарув вертолёти ҳалокатга учради

Фото: «Haber7.com»

Японияда 9 кишини олиб кетаётган қидирув-қутқарув вертолёти тоққа урилиб кетди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Вертолётда 4 нафар қидирув-қутқарув гуруҳи ходими ҳамда 5 нафар ўт ўчирувчи бўлган.

Гумма префектурасига тегишли «Bell 412EP» русумли вертолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай алоқа узилган. Орадан бир неча соат ўтиб вертолёт Наканожо қасабаси яқинидаги тоғли ҳудуддан топилган.

«Associated Press» ахборот агентлиги эълон қилган суратларда вертолётнинг парчаланиб кетганини кўирш мумкин.

Вертолётдаги барча киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг