Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда тарихий жазирама: ҳаво ҳарорати 41,1 даражага чиқди

Японияда тарихий жазирама: ҳаво ҳарорати 41,1 даражага чиқди

Фото: «korrespondent.net»

Японияда, Токионинг шимолидаги Кугаяма шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,1 даражагача кўтарилди. Бу мамлакат тарихидаги энг иссиқ об-ҳаво экани айтилмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Кунчиқар мамлакатда жорий ой бошидан бери давом этаётган жазирама камида 25 кишининг ёстиғини қуритган.

Япония ахборот агнтлиги «Кёдо»нинг ёзишича, пойтахт шимолидаги Кугаяма шаҳрида бугун термометрлар 41,1 даражани кўрсатган. Нагоя шаҳрида жазирама 39, Токиода эса 37 даража кузатиляпти.

Дам олиш кунлари жазирама туфайли Японияда 11 киши ҳалок бўлди.

Шанба куни «Тез ёрдам» машиналари 3099 марта чақирилиб, рекорд ўрнатган.

Жанубий Кореяда ҳам иссиқ об-ҳаво ҳукмронлик қиляпти. Пойтахт Сеул шаҳрида кундузи энг паст ҳаво ҳарорати 29 даража.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг