Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йилнинг энг яхши авиакомпаниялари аниқланди

Йилнинг энг яхши авиакомпаниялари аниқланди

Фото: «Airline Ratings»

Энг яхши авиакомпаниялар рейтинги «Airline Ratings» саёҳатлар онлайн сервиси томонидан эълон қилинди.

Экспертлар рейтингни тузишда авиапарвозларнинг хавфсизлиги ва йўловчиларнинг парвоздан олган таассуротларига асосланишди.

Рейтинг етакчиси — «Singapore Airlines» (Сингапур). Компания ушбу рейтингнинг бир неча йўналишларида тенгсиз деб топилди. «Airline Ratings» бош муҳаррири Жеффри Томас «Singapore Airlines» тинмай янгиликлар устида ишлашига эътибор қаратди. У компания 2018 йили йўлга қўйган қўнмасдан энг олисга парвоз амалга ошириладиган Сингапур — Нью-Йорк йўналишини бунга мисол сифатида келтирди.

Янги Зеландиянинг «Air New Zealand» компанияси иккинчи, «Qantas» (Австралия) эса учинчи ўринда.

«Топ-10»га шунингдек, «Qatar Airways», «Virgin Australia», «Emirates», «All Nippon Airways», «EVA Air», «Cathay Pacific Airways» ҳамда «Japan Airlines» киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг