Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Youtubeда машҳурликка эришган мушук Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Youtubeда машҳурликка эришган мушук Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Фото: «Twitter»

Япония Мотимару лақабли уй ҳайвони Youtubeдаги энг машҳур мушук сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Сcоттиш-фолд зотига мансуб мушук қарийб 620 миллион марта томоша қилинган.

Мушукнинг Twitterда ҳам аккаунти бор, у кунига тахминан 18 миллион марта кўрилади. Ўртача ҳар бир хабарга 320 мингта лайк босилади.

Мотимару нима учун бунчалик машҳурликка эришганини сўрашганида эгаси ҳайвоннинг «жуда ёқимтойлиги» ва мимикага бойлигини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг