Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский Порошенко билан бўладиган дебатга Юлия Тимошенко ҳакамлик қилишини сўради

Зеленский Порошенко билан бўладиган дебатга Юлия Тимошенко ҳакамлик қилишини сўради

Фото: «2000.ua»

Украина президентлиги учун кечаётган курашда етакчи бўлган Владимир Зеленский сайловдаги рақиби Петр Порошенко билан бўладиган дебатда Юлия Тимошенко ҳам иштирок этишини истамоқда. Зеленский сайловдаги курашдан чиқиб кетган Тимошенкодан тортишув вақтида ҳакамлик қилишини сўраган.

— Юлия Тимошенко, сиз сайловнинг биринчи турида учинчи ўринни эгалладингиз ва ҳеч бир номзодни қўлламадингиз. Шундай экан, дебат вақтида тоза қоидалар ва тенг имкониятлар бўлишига кафиллик қила оласизми, — дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрелда Зеленский дебат ўтказиш учун Порошенкони «Олимпийский» стадионига чорлаган эди. Порошенконинг штабидагилар аввалига стадионда дебат ўтказиш ўрнатилган тартибга мос келмаслиги ҳақида гапиришди. Аммо кейинчалик амалдаги президент ушбу чорловни қабул қилишини билдириб, видеомурожаат йўллаган.

Украина президентлиги учун сайловнинг биринчи тури 31 мартда бўлиб ўтган эди. Унга кўра Зеленский 30 фоиздан ортиқ ва Порошенко икки баробар кам овоз тўплаб, иккинчи турга ўтган. Сайловнинг якуний босқичи 21 апрелда ўтказилиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг