Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зилзиладан азият чеккан Индонезияга бир миллиард доллар ёрдам берилади

Зилзиладан азият чеккан Индонезияга бир миллиард доллар ёрдам берилади

Фото: «Independent»

Жаҳон банки Индонезияга Ломбок ва Сулавеси оролларидаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун бир миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни банкнинг матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон банки директори Кристалина Георгиеванинг айтишича, Индонезия ҳукумати зилзилани бошдан ўтказган туманларга ёрдам кўрсатишга жиддий киришган. Тикланиш ишлари жадал кетяпти, Жаҳон банки ҳам бу саъй-ҳаркатлардан четда қолишни истамади ва ёрдам қўлини чўзди.

Жаҳон банки ажратган маблағ 150 мингта оилага ёрдам пули сифатида берилади. Қолаверса, маблағдан инфратузилма объектлари — касалхоналар, мактаблар, кўприклар, йўллар, сув таъминотини тиклашда фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг августида Ломбок оролида 7 ва 6,9 балли зилзилалар кузатилган ва 550  нафардан зиёд одам қурбон бўлганди.

Сулавесидаги 28 сентябрда рўй берган ер силкиниши бундан-да аянчли оқибатларга олиб келди: зилзила кучли цунамига ҳам келтириб чиқарди, оқибатда икки минг нафардан зиёд инсон нобуд бўлган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг