Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг куёви солиқ тўлашдан бош тортмоқда

Трампнинг куёви солиқ тўлашдан бош тортмоқда

Фото: «Global Look Press»

АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси бўлган Жаред Кушнер моддий аҳволи 320 млн доллардан зиёд бўлишига қарамай бир неча йилдан буён солиқ тўламайди, дея хабар бермоқда «News.ru».

Яширин маълумотларга кўра, Жаред Кушнер ўз компаниясининг даромади ҳақидаги ҳужжатларни қалбакилаштирган. Ҳужжатларда унинг компанияси катта миқдорда пул йўқотгани қайд этилади ва бу унга арзимаган солиқ тўловларини амалга оширишга имкон берган.

Кушнернинг адвокати вакили Питер Мирижанян «New York Times»нинг президентнинг куёви солиқлардан қандай қочгани ҳақидаги мақоласига изоҳ бериб, у барча тўловларни қонунга мувофиқ амалга ошираётганини айтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг