Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди

Фото: Транспорт вазирлиги.

Хўжанов Азиз Мажидович «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хўжанов Азиз Мажидович Транспорт вазирлиги Ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

АЖга шу пайтгача Санжар Сатторов раҳбарлик қилиб келаётганди. Жамиятнинг аввалги раҳбарларидан бири Анвар Жўраев дастлаб озодликдан маҳрум этилиб, сўнг озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг