Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Captiva» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

«GM Uzbekistan» «Captiva» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ «Chevrolet Captiva» автомобилини ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланишини маълум қилди.

«Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади»,- дейилади компания хабарида.

«GM Uzbekistan» АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Captiva» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил оҳиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

«Chevrolet Captiva» автомобили мамлакатимиз бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг