Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия 60 йилдан бери кутилаётган лойиҳани амалга оширмоқчи

Туркия 60 йилдан бери кутилаётган лойиҳани амалга оширмоқчи

Фото: «Anadolu»

Туркияда ишлаб чиқарилган илк электромобиль 2022 йилнинг охирида конвейердан чиқади, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

«Завод 18 ойда қуриб битказилиши режалаштирилмоқда, 2022 йилнинг охирига келиб эса Туркияда ишлаб чиқарилган биринчи электромобиль конвейердан чиқади», — деди Эрдўғон Бурса вилоятида автозаводга пойдевор қўйиш маросимида. Бу ҳақда «Anadolu» агентлиги хабар берган.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур лойиҳани Туркияда 60 йилдан бери кутишади. У завод пойдеворига қўйилган тошни умуммиллий мегалойиҳалар занжиридаги «олтин бўғин» деб атади.

2019 йил декабрда Туркияда биринчи маҳаллий автомобилларнинг прототиплари тақдим этилди — SUV C сегментидаги электрокроссовер ва седан электромобили. Лойиҳага ажратилган сармоя 22 миллиард турк лираси (3,7 миллиард доллар)ни ташкил этади, инвестиция жараёни 13 йил давом этади. «Турк автомобиллари» ташаббускор гуруҳи (TOGG) йилига бешта моделдаги 175 мингта автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Давлат 2035 йил 31 декабргача 30 мингта электромобиль сотиб олишни режалаштирмоқда.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг