Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда бир аёл ишқий муносабатда бўлган эркакни «шантаж» қилди

Андижонда бир аёл ишқий муносабатда бўлган эркакни «шантаж» қилди

Фото: «Peregrinereads.org»

2018 йил май ойида фуқаро З.Н. А.О исмли аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

«Ўткинчи муҳаббат»дан А.О. устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлди ва З.Н.га қўнғироқ қилиб, ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганини, агарда 25.000 АҚШ доллари бермаса, ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юборишини айтиб, қўрқитади.

З.Н.нинг аризага асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.О. исмли аёл фуқаро З.Н. ни бошқа безовта қилмаслик эвазига, кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг