Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда фуқароларни «шилаётган» сохта газ ходимлари ушланди

Андижонда фуқароларни «шилаётган» сохта газ ходимлари ушланди

Фото: «Спутник»

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот гуруҳининг хабарига кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан шу йилнинг 26 февраль куни олинган маълумот юзасидан тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тадбир вақтида ўзини Азиз деб таништирган шахс табиий газ тармоғи учун шахсий ҳисоб рақами ва ёнғин хавфсизлиги учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқаро М.А.дан 700 минг сўм пулларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Текширув давомида ўзини Азиз деб таништирган шахс Олтинкўл туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан судланган У.А. экани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 23 февраль куни У.А. ва Андижон шаҳар газ таъминоти корхонасида мижозлар бўлимида назоратчи лавозимида ишлаган С.О. фуқаро А.Р.нинг яшаш хонадонидаги табиий газ учун қарздорлик бор деб баҳона қилишиб, далолатнома тузиш билан қўрқитиб, А.Р.дан 350 минг сўм пулини олиб кетганликлари аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг