Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда газ кони топилди

Андижонда газ кони топилди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги «Учтепа» конининг 7-қидирув қудуғида табиий газнинг янги манбаси топилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳудуддан суткасига ўртача 300-350 минг куб метр табиий газ чиқмоқда.

7-қидирув қудуғи 1350 метр чуқурликкача бурғиланган. Энди 10 кун давомида тегишли параметрларни (босим, ҳарорат, газ таркиби ва ҳоказо) аниқлаш учун газ-конденсат тадқиқот ишлари олиб борилади.

Янги коннинг очилиши Фарғона водийси аҳолисини табииий газ билан таъминлашни яхшилаши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг