Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўкада икки юз минг сўмлик банкнотани сохталаштирганлар қўлга олинди

Бўкада икки юз минг сўмлик банкнотани сохталаштирганлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар З.Э. ва К.К. туманнинг марказий кўчасида жойлашган савдо марказида амалга оширган хариди учун «Ф.С» МЧЖ сотувчиси Н.Қ.га 2 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг