Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда кетма-кет 20 марта зилзила содир бўлди

Эронда кетма-кет 20 марта зилзила содир бўлди

Фото: «vesti.ru»

Эрон жанубидаги Ҳурмуз вилоятига қарашли Руйдер туманида бугун 5,7 балли зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Haber7.com».

Мамлакат ғарбидаги Кирмоншоҳ вилояти Тозаобод туманида ҳам 5,9 балли ер силкиниши кузатилди. Табиий офат туфайли 40 киши жароҳатланган.

Теҳрон университети Сейсмология маркази маълумотларига кўра, Руйдердаги табиий офат ернинг 8 километр чуқурлигида содир бўлган.

Ер силкиниши туфайли ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида ҳануз аниқ маълуотлар йўқ.

Кирмоншоҳ вилояти ҳокими Ҳушанг Бозванднинг айтишича, Тозаободда содир бўлган зилзила туфайли уйлар жиддий зарар кўрган. 

Тозаободда бир соат мобайнида 20 марта ер силкиниши кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг