Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ баҳорнинг илк кунларида кучли ёмғир ва сел келишидан огоҳлантирди

ФВВ баҳорнинг илк кунларида кучли ёмғир ва сел келишидан огоҳлантирди

Фото: «Fvv.uz»

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2018 йилнинг 1—2-март кунлари мамлакат бўйлаб кучли ёғингарчилик бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда ёзилишича, 1 март куни республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол секундига 17-22 метр тезликда эсиб, айрим жойларда унинг тезлиги секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Шу боис ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 2 март куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 1—2-март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг