Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда юз берган ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда (видео)

Германияда юз берган ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда (видео)

Фото: «REUTERS/NonstopNews»

Бугун Германиянинг Мюнстер шаҳрида юк машинаси оломон устига босиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 50дан ортиқ инсон жароҳатланган. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Бу ҳақда «Риа Новости» маълум қилди.

Полиция ушбу ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда. Шунингдек, «YouTube» ижтимоий тармоғида воқеа жойидан олинган видеолавҳа ҳам жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг