Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ироқ армияси Сурияни бомбардимон қилишни бошлади

Ироқ армияси Сурияни бомбардимон қилишни бошлади

Фото:«BBC.com»

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларига ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда «BBC» Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободийнинг матбуот хизмати хабарига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳаво зарбалари Ироқ бош вазири Ҳайдар Ободийнинг буйруғи билан 19 апрель куни Ироқ ҳудудидан Сурия ва Ироқ чегарасидаги позицияларга берилган. «Reuters» ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу зарбаларда АҚШдан харид қилинган «Ф-16» бомбардимончи самолётларидан фойдаланилган.

Агентлик манбаларига кўра ҳужум Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Ўтган йили Ироқ бош вазири мамлакат ҳарбийлари ИШИДга қаерда бўлишидан қатъи назар ҳужум қилишини маълум қилганди, чунки бу Ироқ хавфсизлиги учун муҳим. Аввалроқ Эрон ҳукумати террорчиларга қарши курашда Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ Суриянинг энг яқин ҳамкорлари бўлмиш Эрон ҳамда Россия билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга АҚШдан ҳам қурол-аслаҳа олишда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг