Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Каптива»да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл бедарак йўқолди

«Каптива»да 9 ёшли ўғли билан уйидан чиқиб кетган аёл бедарак йўқолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида шу йил 17 октябрь куни Оромбахш кўчасида яшовчи Хуршид Абдуллаев ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 октябрь куни бирга яшовчи турмуш ўртоғи 31 ёшли Дилноза Абдуллаева бошқарувидаги давлат рақами 01 D 220 ZA бўлган «Каптива» русумли автомашинасида ўғли 9 ёшли Хумоюн Абдуллаев билан бирга уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳозирда уларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан кимда-ким ушбу шахслар ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиши ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериши сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг