Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кимга ишонайлик?

Кимга ишонайлик?

Фото: «Xabar.uz»

Кеча Тошкентда ниҳоятда иссиқ бўлиб, «Чилонзор» метроси туннели ёнидаги автобус бекатида бир аёлнинг тоби қочиб, ҳушидан кетишига бир баҳя қолди. Нотаниш йигит чақирган тез тиббий ёрдам машинасида келган шифокорлар ёрдам бергач ҳолат ижобий якун топди.

Фото: «Xabar.uz»

Қизиқ, нега телевизорда ёки ижтимоий тармоқларда 38-39 даража иссиқ бўлиши айтилса-да, дарахтнинг соясидаги термометр +44, +45 даражани кўрсатиб турибди? Қай бирига ишонишни билмайсан киши.

Яна бир жонли термометр борки, деярли доим тўғри айтади, бу — кекса бобо ва момоларимиздир. Кимга ё нимага ишониш — хоҳишингиз. Аммо уйдаги термометрга бир қараб олишни унутманг! Ҳали олдинда янада жазирама кунлар кутилаётгани ҳақида боболаримиз хабар бермоқда.

Абдуқодир Мўминов

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг