Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулда содир этилган терактда 103 киши ҳалок бўлди, мамлакатда мотам эълон қилинди

Кобулда содир этилган терактда 103 киши ҳалок бўлди, мамлакатда мотам эълон қилинди

Фото: AFP

Афғонистон пойтахти Кобулда 27 январь куни содир этилган теракт оқибатида 103 киши ҳалок бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, яна 235 киши турли даражада тан жароҳати олган. Афғонистонда ушбу ҳодиса муносабати билан мотам эълон қилинди.

Хабар беришларича, ичига террорчи-худкуш ичига портловчи ускуна ўрнатилган тез ёрдам машинасини Афғонистон пойтахтидаги ҳукумат даҳаси яқинида портлатиб юборган. Портлаш Кобул шаҳрининг Вазир Акбархон деб номланувчи дипломатик кварталида юз бергани айтилмоқда. Бу ерда хорижий мамлакатларнинг ваколатхоналари, Афғонистон ҳукуматининг маъмурий бинолари жойлашган. Портлаш натижасида кўплаб бинолар зарар кўргани айтилмоқда.

Фото: «1tvnews.af»

Ушбу теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган. Бир ҳафта олдин кишининг умрига зомин бўлган «Интерконтиненталь» меҳмонхонасидаги портлаш ҳам ушбу ҳаракат томонидан уюштирилганди. Полиция ушбу терактга алоқадорликда гумон қилиб тўрт кишини қўлга олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг