Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчи ўқувчини телефон билан уриб бошини ёрди

Ўқитувчи ўқувчини телефон билан уриб бошини ёрди

Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқ орқали видео келиб тушган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси, 2000 йилда туғилган М.Э. ўқув жараёнининг 6-соат дарсини 5-Д синфига ўтаётганда шу синфнинг ўқувчиси 2012йилда туғилган У.Ж. ҳожатхонага чиқиб келишни сўраган, ўқитувчи жавоб бермаган.

Бола зарурат юзасидан синфдан чиққан ва бироздан сўнг қайтгач, ўқитувчи унинг рухсатсиз ҳаракатидан ва гаплашиб ўтирганидан жаҳли чиқиб ўз қўл телефонини ўқувчига қарата отган. Телефон У.Ж. га тегиб, оқибатда унинг бош қисми ёрилган.

У.Ж. га мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси У.Г. жароҳатдан хабар топиб, уни шифохонага олиб борган ва болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилган.

Ҳозирда ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг