Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

Расман: 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди. 

У кеча, 7 август куни Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида туриб, 2026 йил бутунжаҳон шахмат олимпиадаси қаерда ўтказилиши бўйича ер юзининг барча мамлакатларидан келган делегатлар узил-кесил қарор қабул қилиши олдидан бутунжаҳон шахматида ўта муҳим бўлган кун учун тақдимот тайёрлаётгани ҳақида маълум қилган эди.

«Ушбу муҳташам олимпиада ватанимизда ўтказилиши учун биз асосий даъвогармиз. Ўзбекистонни дунёнинг интеллектуаллари марказига айлантириш, бизга насиб қилсин», – деб ёзган эди Саъдуллаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг