Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда қалбаки доллар сотаётган уч шахс қўлга олинди

Самарқандда қалбаки доллар сотаётган уч шахс қўлга олинди

Фото: Хавфсизлик

Самарқандда қалбаки доллар савдоси фош этилди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахслар қўлга олинди.

Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 100 АҚШ доллари номиналидаги қалбаки банкнотлардан иборат жами 7400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн сўмга сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Аниқланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, қалбаки купюрлар эса Туркиядан олиб келинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг