Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё иссиқлик электр станциясида носозлик юзага келди

Сирдарё иссиқлик электр станциясида носозлик юзага келди

Бугун, соат 17:15да Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги юқори кучланишли электр қурилмада носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод, Янгийер ва Ховос туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, дейилади Энергетика вазирлиги баёнотида.

Таъкидлаш керакки, ушбу ҳудудлардаги референдум участкалар дизел генераторлари билан таъминланган бўлиб, уларнинг электр таъминотида узилиш кузатилмаган.

Мавжуд етишмаётган қувватлар Тошкент ва Навоий иссиқлик электр станциялари ва «Чорвоқ» гидроелектр станциясининг захира қувватлари ҳисобидан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда Сирдарё иссиқлик электр станциясининг махсус бригадалари томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва ҳудудларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг