Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40ларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани «Нилу» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 автомобиль йўлининг 21-километрида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) «Nexia-3» русумли автомобилда «Сангардак-Денов» йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, транспорт воситаси бетон тўсиққа урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан автомобилда ёнғин юзага келган.

Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

«Барча фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасига ёки етарлича малакага эга бўлмай туриб автомобиль бошқармасликни сўраймиз», дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг