Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида кеча, 5 июль куни М.Қ. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши тарафга чиқиб кетган.

Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Й.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Натижада иккала автомашинанинг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, автомашиналардаги қолган 7 нафар йўловчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг