Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради

Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради

Тошкент вилоятида браконьерлар экология инспекторларига ҳужум қилиб, уларни сувга чўктирмоқчи бўлди.

Хабар беришларича, 29 апрель куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси ҳудудий бошқармаси инспекторлари ҳудудда назорат тадбирлари ўтказилган. Шундай ҳолатлардан бирида инспекторлар браконьерлар ҳужумига учраган.

Инспекторлар Сирдарё дарёсининг Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида ўтказилган рейд чоғида номаълум фуқаролар томонидан балиқ овлаш учун тўр ва моторли қайиқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш факти аниқлаган. Бу ҳолатга чек қўйиш мақсадида Сирдарё сув ҳавзаси филиали бошлиғи Д.Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т.Бўриевлар  қоидабузарларнинг ёнига моторли қайиқда боришган.

Браконьерлар инспекторларни чўктириш учун резина қайиқни ёқиб юборишган. Бироқ бундай вазиятда ўзини қандай тутишни билган инспекторлар дарё бўйига сузиб кетишган. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочиб кетишди, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг