Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 26 ёшли қиз бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкентда 26 ёшли қиз бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкентда Nexia-3 русумли автомашина устига дарахт қулаб тушди ва йўловчи ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида хабар берилди.

12 ноябрь куни Янгиҳаёт туманида фожиали воқеа юз берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўл бўйлаб кетаётган Nexia-3 русумли автомашинанинг устига тўсатдан улкан дарахт қулаб тушган.

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари орқа йўловчи ўриндиғида ўтирган қизга очиқ бош жароҳати ташхисини қўйишган. Жабрланувчи зудлик билан касалхонага етказилган, аммо кўрсатилган муолажаларга қарамай, у вафот этган. Машина ҳайдовчиси омон қолган.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходимининг сўзларига кўра, мораторий доирасида қуриб қолган ёки одамлар ҳаётига хавф туғдираётган дарахтларни кесишга рухсат берилган.

«Воқеа содир бўлган фожиа бахтсиз ҳодисадир, чунки йиқилган дарахтни кўздан кечириш пайтида ҳеч қандай қуриш белгилари топилмади, дарахт мутлақо соғлом эди», дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг