Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Ласетти»да уйидан чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Тошкентда «Ласетти»да уйидан чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Нодир Мусаев шу йилнинг 30 июнь куни ИИБга мурожаат қилган.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 14 июнь куни соат 17.00 ларда бирга яшовчи ўғли 1995 йилда туғилган Дониёр Мирсаидов бошқарувидаги 10 L 709 LA давлат рақамли бўлган  «Ласетти» русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Ҳозирда Д.Мирсаидовни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Дониёр Мирсаидов ва унинг бошқарувида бўлган 10 L 709 LA давлат рақамли «Ласетти» русумли автомашина қаердалиги ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлар зудлик билан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига хабар бериши ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиши сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг