Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ видеоси тарқалди (видео)

Тошкентда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ видеоси тарқалди (видео)

Фото: «iibb.uz»

12 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Феруза кўчасида икки «Ласетти» автомобили тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

«Repost» нашрига ушбу ЙТҲ видеоси юборилган.

ИИББ хабар беришича, мудҳиш ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг йўл транспорт қоидасига амал қилмаганлиги сабабли содир бўлган. Кучли зарбадан «Ласетти»лардан бирининг ён томони пачоқланиб кетган. Иккинчиси эса зарбадан сўнг бир неча бор ағдарилиб кетган.

Машиналар бошқарувида 35 ёшли Тохир А ва 23 ёшли Алишер С. бўлган. Ҳар икки ҳайдовчи турли даражали тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг