Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллеж талабаси собиқ синфдоши жонига қасд қилди

Коллеж талабаси собиқ синфдоши жонига қасд қилди

Фото: «UzNews»

2018 йил 23 май куни тунги соат 02:30ларда Бекобод шаҳар Енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.А. ўзи билан муқаддам бир синфда ўқиган синфдоши, Бекобод шаҳар Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Э.нинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган.

Юзага келган ўзаро тортишув оқибатида Ш.Э. ошхона пичоғи билан А.А.нинг кўкрак қисмига беш маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда А.А. воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг