Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда оммавий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Германияда оммавий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Фото: «Global Look Press»

Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал ҳудудида 10 автомобилнинг ўзаро тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда Хайльбронн полицияси хабар берган. Транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса Ахорн коммунаси ва Боксберг шаҳри ўртасидаги А81-шасседа содир бўлган. Тўқнашув оқибатида бир неча киши жиддий жароҳат олган. Уларнинг барчаси қутқарув хизмати вертолёти ёрдамида шифохонага етказилган.

Фото: «Bild»
Фото: «Bild»
Фото: «Bild»

Bild нашри маълумотига кўра, ҳодиса жойига 100 нафарга яқин полиция ва ёнғин хавфсизлиги бригадаси етиб келган. Қутқарув ишларида жами тўртта вертолёт жалб қилинди.

ЙТҲ сабаблари ҳали аниқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг