Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ машинаси ортидан «Ford» келиб урди

ЙПХ машинаси ортидан «Ford» келиб урди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган М-37А автомобиль йўлининг 43-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳайдовчи И.А. «Ford» русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги «Equinox» русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг