Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда 9 нафар адвокат жиноий жавобгарликка тортилган

2018 йилда 9 нафар адвокат жиноий жавобгарликка тортилган

Фото: «Xs.uz»

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси 2016-2018 йиллар давомида жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Унга кўра, 2018 йил давомида 9 нафар адвокатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилганлар сони ҳам 9 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда «Advokatnews.uz» хабар бермоқда.

Ҳудудлар кесимида олинганида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида икки нафардан адвокат жиноий жавобгарликка тортилган. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса бундай ҳолат биттадан қайд этилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони 2017 йилда 29 нафарни, 2016 йилда эса 32 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар кесими бўйича эса энг катта рақамлар Тошкент шаҳри (тегишли равишда 9 ва 10 нафар) ҳамда Самарқанд вилояти (2 ва 5 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг